Россия Хитойнинг Тайван яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ берди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Хитойнинг Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар олиб боришига муносабат билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Унинг сўзларига кўра, бу Хитойнинг «суверен ҳуқуқи»дир, чунки АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга келиши билан минтақада сунъий равишда вазият юзага келган.

«Биласиз, минтақадаги кескинлик Тайван атрофида бўлган, аслида у сунъий равишда қўзғатилган. Сиз ва мен буни жуда яхши тушунамиз ва буни ким қўзғатганидан хабардормиз. Нэнси Пелосининг ташрифидир», — деган Кремль матбуот котиби.

Хитой Нэнси Пелосининг оролга келиши сабабли 4-7 августь кунлари Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди. Хитой АҚШни Тайван масаласига аралашса, жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Аввалроқ Хитой Тайван билан бирлашиш жараёнини якунлашини маълум қилганди. Шунингдек, Хитой кучлари машғулотларда Тайван яқинидаги нишонларга ҳужум қилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди