
Россияда Ўзбекистон қовунларида зарарли организм топилди
«Россельхознадзор»нинг Оренбург маълумот маркази мутахассислари 4 августь куни ўтказган энтомологик экспертиза давомида Ўзбекистондан олиб келинган янги қовунлар таркибида қовун пашшасини аниқлади.

Умумий ҳажми 19 426 тонна бўлган партиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида тарқалган карантин зараркунандаси — қовун пашшаси (Myiopardalis pardalina (Bigot) топилган. Муассаса мутахассислари бу турни биринчи марта аниқламоқда.
Ўтказилган экспертиза натижалари тўғрисидаги маълумот Россельхознадзорнинг Оренбург вилояти бўйича бошқармасининг Россия давлат чегарасидаги карантин фитосанитар назорати бўлимига юборилган. Жами 2022 йил бошидан буён муассаса мутахассислари томонидан умумий ҳажми 2876,1 тонна бўлган қовун партияларидан 168 та намуна олинган.
Қовун пашшасининг личинкалари хавфли зараркунандалар бўлиб, улар қовоқ, бодринг, тарвузда ҳам учрайди, лекин кўпинча қовунларга зарар етказади. Катта пашшалар мева шарбати билан озиқланади, уларнинг личинкалари эса уруғ ва тўқималарни истеъмол қилиб, мевани бутунлай яроқсиз ҳолга келтиради. Меванинг зарарланганини ундаги майда тешилган жойлар тасдиқлайди.
Аввалроқ Ўзбекистон 6 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад кўргани маълум бўлганди. Шунингдек, бешариқлик деҳқон 60 кунда қовун етиштиргани намойиш қилинган.



