Самарқандда фолбин аёл ва унинг қизини ўлдирган шахс иши судда кўриб чиқилмоқда

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 8 март куни фолбин аёл ва унинг қизи ўлдириб кетилган. «Zo‘r TV» телеканалининг «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинишича, гумонланувчи судда ўз айбини тан олмаган.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, қотилликка гумон қилинган шахс процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда суд-тергов ишлари давом этмоқда. Тергов жараёнига айбини тан олган эркак судда қотилликни ўзи содир этмаганини айтган.

Унинг айтишича, қариндоши унга қотиллик саҳнасини тасвирлаб берган: «Биринчи кирдим, у қариб турди, кейин орқамдан кирди, деди. Онасини ўлдириб бўлганимдан сўнг, қизи келиб қолди, уни ўлдирдим деди».

Судга гувоҳ сифатида жалб этилган айбланувчининг қариндоши эса қотиллик ҳақида билмаслигини маълум қилган. Айбланувчининг онаси бўлса, ўғли қотиллик жойидан олдим деган марҳумнинг телефон аппаратини ўртоғидан меҳнати эвазига олганини айтмоқда.

«Бирга ўқиган дўсти телефон дўконида ишлайди. Ана шу дўконга нимадир ясаб берганди, лекин пулини ололмай келаётганди. Телефонни сотдим деб ўзини оқлаб чиқиб кетди, деяпти. Энди шу телефон муаммо», — дейди аёл.

Аввалроқ Нукусда эркак келини ва унинг онасини темир билан уриб ўлдиргани, Фарғонада аёл ичкиликка ружу қўйган эрини ғўла билан уриб ўлдириб қўйгани, Сирдарёда эркак ўғирликка тушган уйида аёлни бир неча маротаба пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма