Тошкентда мактаб ўқувчисини девор босиб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берилди — видео

Тошкент шаҳри Олмазор тумани 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани тўғрисида хабар берилганди. «Milliy» телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинишича, мактаб директори ушбу деворларни таъмирлаш бўйича кўп маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.

Кадр: Telegram

Кўнгилсиз ҳодиса 29 март куни соат 08:30 ларда содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқувчи девор ёнидан ўтиб кетаётганида у қулаб тушган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Шу куни болага ёрдам кўрсатган фуқаролардан бирининг сўзларига кўра, ўқувчи девор босиб қолган вақтда тирик бўлган. ФВВ ходимлари ва шифокорлар унинг «пульсини» ўлчаган, бироқ у девор остидан чиқариб олингач вафот этган.

Мактаб директорининг айтишича, у ташландиқ биноларни таъмирлаш бўйича бир неча бор тегишли жойларга мурожаат қилган. «Бу пайтда шифохонада даволанишда эдим… Ушбу жой тўғрисида жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилганман, расмлари ҳам илова қилинган. Мазкур жойни бузиш, ўрнига қўшимча бино қуриш бўйича ўтган йилги дастурга киритилганди», — дейди у.

Аниқланишича, болалар жисмоний тарбия дарсига кийиниб чиқиш ўрнига девор тарафга борган. Шу куни қаттиқ шамол ва ёмғир ёққан.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, мактаб мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-модда (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Олмазор туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонадаги истироҳат боғида арғимчоқли қайиқ чети мактаб ўқувчисининг бошига теккани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма