Япония Хитойдан Тайван ҳудудидаги машғулотларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди

Япония Хитойдан Тайван ҳудудидаги ҳарбий машғулотларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Financial Times»

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси билан учрашган Япония бош вазири Фумио Кисида бу бўйича гапирган.

«Хитой томонидан учирилган ракеталар мамлакатимиз яқинидаги сувларга, жумладан, эксклюзив иқтисодий зонамизга келиб тушди. Бу мамлакатимиз ва халқимиз хавфсизлигини хавф остига қўядиган жиддий муаммо.  Биз Хитойни кескин қоралаб, норозилик билдирдик.

Бу сафар Хитойнинг ҳаракатлари минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликка жиддий таъсир кўрсатмоқда. Биз Хитойдан ҳарбий машғулотларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилдик», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 4 августь куни Тайван яқинига 5 та баллистик ракета учирган. Улар Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига келиб тушган. Ҳолат юзасидан Токио дипломатик каналлар орқали норозилик билдирилган.

Аввалроқ Россия Хитойнинг Тайван яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ берганди. Шунингдек, Хитой кучлари машғулотларда Тайван яқинидаги нишонларга ҳужум қилганди.

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев