Афғонистондан Тожикистонга гиёҳванд моддалар савдоси кўпайди

Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келганидан сўнг Тожикистонга наркотик моддалар савдоси қарийб уч баробарга ошди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Тожикистон Наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори Ҳабибулло Воҳидзода бу бўйича маълумот берган. У 2021 йил августидан 2022 йил июлигача икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида 3 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилингани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,81 тоннага кўплигини айтган.

Республика бўйича январ-июнь ойларида қарийб 2,6 тонна наркотик моддалар ноқонуний айланишда олиб қўйилган, бу 2021 йилга нисбатан 882 килограммга кўпдир. Воҳидзода 2022 йилнинг февралида Душанбе шаҳрида ўтказилган операция натижасида наркотик моддалар контрабандаси, сотиш ва савдоси билан шуғулланган уч нафар Тожикистон фуқароси ва бир нафар Афғонистонлик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинганини айтган.

Бундан ташқари, Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги 77 кишини қидирувга берган, улардан олти нафари мамлакат ичида, яна тўрт нафари Россияда қўлга олинган. Яқин орада улар Душанбега экстрадиция қилинади.

Аввалроқ «Толибон» гиёҳвандларни қандай даволаши кўрсатилганди. Шунингдек, Афғонистонда гиёҳвандлар сони рекорд даражага етгани маълум бўлган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди