Андижонда ўқишни Қирғизистондан кўчириб бериш учун пул олган шахс ушланди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Г.Э. исмли шахс фуқаролар М. ва Т.нинг қўшни Қирғизистон олий таълим муассасасидаги ўқишларини танишлари ёрдамида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланган.

У бунинг эвазига 3 600 минг доллар сўраб, олдиндан 900 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ДХХ хориждан ўқишни кўчириш учун қалбаки ҳужжат тайёрловчи жиноий гуруҳни ушлагани, ДХХ икки вилоятда ўқишга киритиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилганларни қўлга олгани, Фарғонада фуқарони ИИВ академиясига киритиб қўйиш учун 1000 доллар олган аёл ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди