Британияда аҳолининг сувдан фойдаланишига чеклов жорий қилинди

Буюк Британияда жазирама иссиқ шароитида жорий қилинган сув чекловлари жами 20,5 миллион кишига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, иккита йирик коммунал хизмат кўрсатувчи корхона аллақачон бу бўйича чора-тадбирлар жорий қилган. Улар ўсимликларни суғориш, автомобилларни ювиш, ҳовуз ва фаввораларни тўлдириш учун шланглардан фойдаланмасликка чақирган.

Чекловлар Гэмпшир ва Уайт оролидаги 1,1 миллион кишига таъсир қилган. Бир ҳафта ўтгач, шунга ўхшаш тавсиялар Кент ва Суссексда яна 2,2 миллион киши учун кучга киради. Компанияларнинг ўзлари аҳолини чекловларга риоя қилишни назорат қилишга чақирмоқда.

«Агар қўшнингиз, қариндошингиз ёки дўстингиз сувдан ортиқча фойдаланаётганини сезсангиз, уларга жорий чекловларни эслатиб, батафсил маълумот олиш учун бизнинг веб-сайтимизга йўналтиринг», — дейди «Southern Water» раҳбарияти.

Августь ойида яна иккита йирик сув компаниялари чеклов чораларига қўшилишни режалаштирмоқда. Воқеаларнинг бундай ривожланишида чекловлар Лондон, Оксфорд, Пембрукшире, Темза водийси ва мамлакат жануби-шарқидаги 20,5 миллион кишига таъсир қилади.

Аввалроқ Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинганди. Шунингдек, Японияда энергияни тежаш режими жорий этилганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади