Исроил Ғазога авиазарбалар берди — видео

Исроил армияси Ғазо секторида 5 августь куни аксилтеррор операция бошланганини маълум қилиб, секторга бир қанча авиазарабалар берди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «AP»

Мамлакат мудофаа кучлари тарқатган баёнотда айтилишича, махсус операция «Тонг» деб номланган. «У Фаластин ‘Исломий жиҳод’ гуруҳининг террористик нишонларига қарши олиб борилмоқда», дейилади Исроил ҳарбийлари баёнотида.

Ғазо сектори атрофидаги 80 километрлик ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Очиқ майдонда ўндан ортиқ ва ёпиқ жойларда 50 дан ортиқ одамни йиғишга йўл қўйилмайди. Таълим фаолияти эса тақиқланган.

Ўз навбатида, «Ислом жиҳоди» Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида қўмондонлардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Улар бунга жавобан Исроилга 100 дан ортиқ ракета учирган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлгани ва ўндан ортиқ жароҳат олганлар борлигини билдирган. Кейинроқ ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 40 нафарга етган. Ҳалок бўлганлар орасида беш ёшли қиз ҳам бор.

Исроил мудофаа кучлари шаҳарда барча оммавий бомба бошпаналари очилишини эълон қилган.

Аввалроқ Исроил Ғазо билан чегарага қўшимча қўшинлар киритгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Исроил 16 июль куни Ғазодан учирилган ракеталар сабабли ҳудудга қарши ҳаво ҳужумини бошлаганди,

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади