Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак пичоқланиши оқибатида вафот этди

Жанубий Кореянинг Кёнги провинцияси Хвасон шаҳрида Россия фуқароси ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Хвасон полициясига кўра, ёши 50 дан ошган Россия фуқароси қотилликда айбланиб, фавқулодда ҳибсга олинган. Гумонланувчи 31 июль куни 40 ёшлардаги ўзбекистонлик фуқарони Сонгсан туманидаги уйида бир неча марта пичоқлаган ва қочиб кетган. Жабрланувчи зудлик билан яқин атрофдаги шифохонага етказилган, бироқ вафот этган.

Мазкур ҳодисадан кейин полиция зудлик билан қидирув ишларини бошлаган ва россиялик эркак Тэгу шаҳрида қўлга олинган. Гумонланувчи полицияга жабрланувчи қарзга олган пулларини қайтаришдан бош тортгани уни пичоқлаганини айтган. Полиция терговдан сўнг гумонланувчини ҳибсга олиш учун ордер беришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилиб, ўзига қабр қазишга мажбур қилинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит қизни пичоқлаб ўлдирганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди