Жиззахда юк машиналар тўқнашиб, ёниб кетди — фото

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 6 август куни соат 04:14 ларда 4Р автомобиль йўлининг «Кўкгумбаз» МФЙ Қоронғул қишлоғидан ўтувчи қисмида 36 ёшли С.Л. бошқарувида бўлган «Газель» русумли юк автомобили Ғаллаорол—Жиззах йўналишида бошқарувни йўқотган. Натижада у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.И. бошқарувидаги фурага тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва шундан сўнг «Газел»да ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин натижасида ҳар иккала автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган «Hyundai Santa FE» ёниб кетганди. Кўрилган моддий зарар миқдори тахминан 586 миллион сўмни ташкил этган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади