NATO Россия урушда ютса, нима юз беришини маълум қилди

NATO бош котиби Йенс Столтенберг агар Россия Украинадаги урушда ғалаба қозонса, бошқа қўшни давлатлар агрессия қурбонига айланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Voice of America» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Столтенберг альянс олдида турган вазифаларни айтиб, улар қаторига Украинани қўллаб-қувватлаш, можаронинг Россия ва NATO ўртасидаги урушга айланиб кетишининг олдини олиш эканини айтган. Расмий NATO’нинг Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун маънавий масъулияти борлигини таъкидлаган.

«Биз уруш ҳаракатлари, тинч аҳолига ҳужумлар ва Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган вайронагарчиликларни кўрмоқдамиз. Бунга бефарқ бўлолмаймиз», — деган у.

Столтенбергнинг айтишича, агар Россия президенти Владимир Путин ҳарбий куч билан хоҳлаган нарсасига эришса, дунё янада хавфлироқ жойга айланади.

«Агар Россия бу урушда ғалаба қозонса, унда зўравонлик ишлаётганини исботлайди. Шунда кейинги навбат қўшни давлатлар ҳам бўлиши мумкин», — дейди NATO бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Россия урушда ютса, Учинчи жаҳон уруши бошланишини айтган. Шунингдек, у урушни музлатиб қўйиш оқибатларини санаб ўтган.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди