Олимлар Ер нима учун тез айланаётганини тушунтирди

Англиядаги Миллий физика лабораторияси мутахассислари 2022 йил Ер одатдагидан ҳам тезроқ айлана бошлаганини аниқлади. Бу ҳақда «Phys.org» хабар берди.

Фото: «Media Debut»

Маълум қилинишича, 29 июнь ва 26 июль кунлари ҳам сайёра ўз ўқи атрофида 24 соатга бормай айланган. 29 июнь куни кун 1,59 миллисекундга, 26 июлда эса 1,50 миллисекундга қисқарган. Бу Ер ҳақиқатан ҳам тезроқ айлана бошлаганини англатади.

Нима учун бундай бўлмоқда?

Олимлар бу саволга аниқ жавоб бера олмайди, аммо улар бир нечта тахминларга эга. Улардан бирида иқлим ўзгариши, яъни музнинг эриши, музликларнинг музлаши ва шу каби ҳолатлар сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, яна бир тахминда айланиш тезлигининг ошиши зилзилалар ва бошқа сейсмик фаолликлар билан боғлиқлиги келтирилган.

Бошқа фаразлар ҳам мавжуд. Масалан, «Forbes» маълумотларига кўра, сайёра айланишининг тезлашиши Ернинг эриган ядроси ичидаги ҳаракатга сабаб бўлган. «ABC» нашри бунга океан айланиши ва денгиз тубидаги босимни сабаба қилиб кўрсатган. Сайёра ўқининг табиий силжиши ҳам прогнозлар қаторидан жой олган.

Аввалроқ Ер тескари йўналишда айлана бошласа, нима бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, олимлар Ер айланишдан тўхтаса, нима юз беришини айтган.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди