Ўзбекистон—Қирғизистон чегараолди ҳудудларида савдо-логистика марказлари ташкил этилади

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон—Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раиси Азиз Аалиевни қабул қилди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: «Dunyo» агентлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон—Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 2021 йил 14 апрелда ўз ишини бошлаган. Жамғарма фаолиятининг устувор вазифаси аҳамиятли тармоқларда истиқболли ва юқори рентабелли қўшма инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Учрашувда жамғарманинг операцион фаолият масалалари, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар натижалари, шунингдек, жамғарма маблағларини яқин келажакда инвестиция қилишнинг энг устувор йўналишларининг муҳокама қилинган.

Жамғарма кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар, жумладан, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, рентабеллиги ва амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилган. Хусусан, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилган.

«Қисқа вақт ичида лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш учун жамғарманинг инвестициявий портфелини шакллантириш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишларни фаоллаштириш вазифаси қўйилди», дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар яқин келажакда Жамғарма кенгашининг йиғилишини ўтказишга келишиб олган. Унда ташкилотнинг операцион ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон логистика харажатларини 2 баробаргача қисқартириш имконини берадиган «Шимол–Жануб» халқаро транспорт йўлагига қўшилганди. Шунингдек, мамлакатда 2022 йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани айтилган эди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди