Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар топ-10 лиги аниқланди
Рейтингда Адлия вазирлиги, Марказий банк ва Статистика қўмитаси юқори ўринларни эгаллаган
Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани ҳолати бўйича 2022 йилнинг 2-чораги якуний натижалари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, баҳолаш ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар тақдим этган маълумотларга асосланган.
Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган топ-10 ташкилотлар рўйхати:
- Адлия вазирлиги — 97,3 балл;
- Марказий банк — 97 балл;
- Давлат статистика қўмитаси — 95,2 балл;
- Давлат божхона қўмитаси — 95,1 балл;
- Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки — 95,1 балл;
- Фарғона вилояти хокимлиги — 94,6 балл;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92,6 балл;
- Навоий кон-металлургия комбинати — 92,3 балл;
- Тошкент шаҳар хокимлиги — 91,9 балл;
- Наманган вилояти хокимлиги — 91,7 балл.
Эслатиб ўтамиз, март ойида ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланаётгани хабар қилинганди. 15 апрель куни эса Президент томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун имзолан эди.
Унга кўра кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади. Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.