Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар топ-10 лиги аниқланди

Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани ҳолати бўйича 2022 йилнинг 2-чораги якуний натижалари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, баҳолаш ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар тақдим этган маълумотларга асосланган.

Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган топ-10 ташкилотлар рўйхати:

  • Адлия вазирлиги — 97,3 балл;
  • Марказий банк — 97 балл;
  • Давлат статистика қўмитаси — 95,2 балл;
  • Давлат божхона қўмитаси — 95,1 балл;
  • Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки — 95,1 балл;
  • Фарғона вилояти хокимлиги — 94,6 балл;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92,6 балл;
  • Навоий кон-металлургия комбинати — 92,3 балл;
  • Тошкент шаҳар хокимлиги — 91,9 балл;
  • Наманган вилояти хокимлиги — 91,7 балл.

Эслатиб ўтамиз, март ойида ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланаётгани хабар қилинганди. 15 апрель куни эса Президент томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун имзолан эди.

Унга кўра кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади. Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди