Ўзбекистонда энг кўп қоғозбозликка йўл қўйган давлат ташкилотлари маълум бўлди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати республика миқёсида ўрганилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўрганиш натижасида қатор вазирлик ва идоралар қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан давлат хизматлари кўрсатилишида, ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилингани аниқланган.

Рўйхат бошидан «Ўзсувтаъминот» АЖ ўрин олган — 600 дан ортиқ. Шунингдек, қуйидаги вазирликлар ҳам энг кўп ҳужжатбозликка йўл қўйган:

  • «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
  • Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
  • Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрда Адлия вазирлиги томонидан Президент фармони ижроси 29 та вазирлик ва идоралар кесимида ўрганилган. Ўрганиш ишлари давомида фармон талаби бузилиб, жами 3256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолининг ўзидан талаб қилиб олингани аниқланганди. Ўшанда асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилган вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари жаримага тортилган эди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди