23:20 | 06.08.22 219

Ўзбекистонда июль ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

Статистика қўмитаси никоҳлар қайд этилишига оид маълумотларни эълон қилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг июль ойида бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ўтган бир ой ичида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтказилган — 3138 та. Энг кам никоҳ эса Сирдарё вилоятида — 654 та қайд этилган.

Қуйида ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони келтирилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 985 та;
  • Андижон вилояти – 1881 та;
  • Бухоро вилояти – 1405 та;
  • Жиззах вилояти – 1188 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2559 та;
  • Навоий вилояти – 1059 та;
  • Наманган вилояти – 1767 та;
  • Самарқанд вилояти – 3138 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2081 та;
  • Сирдарё вилояти – 654 та;
  • Тошкент вилояти – 2043 та;
  • Фарғона вилояти – 2699 та;
  • Хоразм вилояти – 778 та;
  • Тошкент шаҳри – 1 958 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида 108 934 та никоҳдан ўтиш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 1 июнь ҳолатига кўра ФҲДЁ органлари томонидан 20 798 та ажрим қайд этилган.