Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Танловда иштирок этувчи стартап лойиҳа ташаббускорларининг аризалари 2022 йил 31 июлдан 1 октябрга қадар қабул қилинади. Лойиҳа ташаббускори — стартап лойиҳа асосчиларидан бўлиши (компания бўлган тақдирда асосий улушдорлардан бўлиши) лозим, шунингдек, ташаббускор (1 та иштирокчи) 1 та лойиҳа билан иштирок этиши мумкин. Стартап лойиҳалар асосида тайёр маҳсулот, дастурий маҳсулот, хизматлар ва технологиялар яратишнинг ҳамда вазирлик томонидан молиялаштиришнинг энг кўп муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим.

Стартап лойиҳалар танловини ўтказиш шартлари:

  • танловда мавзуга йўналтирилган кенг кўламдаги барча йўналишдаги истиқболли стартап-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар муаллифлик инновациялари ва технологияларига асосланиши шарт;
  • аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин (аризалар жисмоний шахс томонидан тақдим этилган тақдирда – лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъати томонидан молиялаштиришга тавсия этилгандан сўнг юридик корхона очиш тўғрисида кафолат хати илова қилиниши шарт).

Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар messenjer.startap@gmail.com электрон почтасига қуйидагиларни юбориш орқали қабул қилинади.

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилингани, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилгани, шунингдек, стартап лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асослангани ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилингани бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилгандан кейин амалга ошириш жараёнида лойиҳанинг сотиш режаси ва молиявий натижалар тўғрисидаги прогноз ҳисоботи маълумотлари бўйича 10 фоиздан ортиқ салбий фарқ юзага келадиган бўлса, нотўғри режалаштирилган ҳамда салбий фарқлар бўйича лойиҳани амалга оширган ташкилот ва лойиҳа раҳбари бевосита жавобгар ҳисобланади (фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно). Лойиҳа паспорти, харажатлар сметаси ва календарь режасида кўрсатилган ишлар ҳамда харажатларни амалга оширишда оғишишларга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 2 июль куни айрим ижтимоий тармоқлар, жумладан, TikTok ва Twitter чекланганди. Бунга «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилгани сабаб бўлган эди. 2022 йилнинг 1 августидан бошлаб Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларга қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди