Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида такси хизматларидан энг кўп фойдаланилгани маълум қилинди

2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида автомобиль транспорти томонидан кўрсатилган бозор хизматларнинг умумий ҳажмида такси хизматининг ҳиссаси 49,7 фоизни ёки 9,5 триллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, «Yuz.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, қўмита маълумотларига кўра, хизматнинг ушбу туридан Тошкент вилоятида энг кўп фойдаланилаётгани кузатилган. Бу вилоятда автомобиль транспорти хизматларининг умумий ҳажмида такси хизмати 19,8 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, бу кўрсаткич Самарқанд вилояти (17,1 фоиз) ва Тошкент шаҳрида ҳам юқори (12,2 фоиз) бўлган. Сирдарё вилоятида эса бор-йўғи 1,7 фоизни ташкил қилган.

Аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилганди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров