Россия меҳнат муҳожирларига патент беришни чекламоқчи

Россияда меҳнат муҳожирларига патент беришни чеклаш таклиф қилинди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Мигрантлар Россияда мустақил равишда иш танлаш имкониятидан маҳрум бўлиш хавфи бор. Тверь шаҳар депутатлари хорижликлар учун муайян ишни танлаш ҳуқуқини чеклашни таклиф қилган. Парламент аъзолари жамиятдаги ижтимоий кескинликни юмшатиш учун шундай қоида киритмоқчи.

Шу тариқа, чет элликлар одатда маълум бир минтақада маҳаллий аҳоли томонидан талаб қилинадиган касбларни эгалламаслиги мумкин. Мигрантлар ҳудудларда тақиқланган мутахассисликларга ҳужжат топширса, патент бермаслик ёки узайтирмаслик таклиф этилади.

Чекловлар овқатланиш, транспорт ва савдо соҳасини ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, агар ҳудудда ишчи кучи кўп бўлса, мигрантлар учун квоталар чекланади.

Хорижий ишчи кучи учун квота ҳам минтақавий, ҳам федерал даражада жорий этилиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, ишлаш учун рухсатнома олмаганларнинг тақдири нима бўлиши аниқ эмас.

Аввалроқ Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун рус тилини ўрганиш платформаси ишга тушгани айтилган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади