Шимолий Корея Россияга 100 минг кўнгилли аскар беришни таклиф қилди
Россия мудофаа расмийси таклифни қабул қилишга чақирган
Шимолий Корея Россиянинг Украинага қарши уруши учун 100 минг аскарини юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси Игорь Коротченко бу бўйича маълумот берган. «Урушга 100 минг шимолий кореялик кўнгилли келиши ва қатнашишга тайёрлиги ҳақида хабарлар бор», — деган Коротченко.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея урушда бой тажрибага эга.
«Агар Шимолий Корея Украинага қарши кураш бўйича халқаро бурчини бажариш истагини билдирса, биз уларга рухсат беришимиз керак», — дейди расмий.
Шимолий Корея ёрдами ҳақидаги даъвони Ғарб разведка таҳлилчилари Владимир Путин Россияда оммавий сафарбарлик қилиш учун сиёсий сармояга эга эмаслигидан далолат беришини айтган.
Маълумот ўрнида, Шимолий Корея Донецк Халк республикаси мустақиллигини тан олган.
Аввалроқ Шимолий Корея ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиққанди. Шунингдек, Шимолий Корея АҚШни биологик терроризмда айблаганди.