Сурхондарёда тадбиркордан 1,5 минг доллар пора олган электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида тадбиркордан пул талаб қилган электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. «М.М.» МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига корохна раҳбари У.Р.дан пора талаб қилгани аниқланган.

У ўз хизмат хонасида 1 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушгани, Тошкент вилоятида экология бўлими бош мутахассиси пора билан ушлангани, ДХХ Навоийда МЧЖ бош муҳандисини пора билан қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Жамият11:08 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео
Жамият, Наманган11:02 | 19.8.22
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ўзгартирилади
Жамият11:01 | 19.8.22
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ўзгартирилади
Тошкент метрополитенида сентябрдан бошлаб поездлар интервали қисқаради
Жамият, Тошкент ш.10:58 | 19.8.22
Тошкент метрополитенида сентябрдан бошлаб поездлар интервали қисқаради