Тошкент аҳолиси 2022 йил бошидан бери қанчага кўпайгани маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, 2 909 500 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда пойтахт Статистика бошқармаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида йил бошидан бери доимий аҳоли сони 47,1 минг кишига ёки 101,6 фоизга кўпайган. Аҳолининг 1 426 400 нафарини эркаклар ташкил этмоқда, аёллар сони бироз кўп — 1 483 100 нафар.

Туманлар кесимига кўра, пойтахт аҳолисининг энг кўпи Олмазор туманида қайд этилган — 390 минг, энг ками эса Бектемир туманида — 54 минг киши. Қуйида барча туманлардаги аҳоли сони келтирилган:

  • Олмазор тумани – 390 минг;
  • Юнусобод тумани – 363 минг;
  • Шайхонтоҳур тумани – 357 400;
  • Мирзо Улуғбек тумани – 318 минг;
  • Учтепа тумани – 289 600;
  • Яшнобод тумани – 283 300;
  • Чилонзор тумани – 269 500;
  • Янгиҳаёт тумани – 156 700;
  • Миробод тумани – 147 800;
  • Сергели тумани – 154 100;
  • Яккасарой тумани – 125 500;
  • Бектемир тумани – 54 минг.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши бўйича маълумот берилган.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди