Тошкент вилоятида 7 ойда қанча пиёда жаримага тортилгани маълум қилинди
Тошкент вилоятида 7 ой мобайнида 30 мингдан ортиқ пиёда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик суҳбатлар билан бир қаторда автомобиль йўлларида қоидабузарлик содир этаётган пиёдаларга чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, ўтган 7 ой мобайнида 30 712 нафар пиёдага йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 2 436 нафар одам ҳалок бўлган. Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.


