Туркия Ғазо секторига авиаҳужумни қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумларини кескин қоралади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «AP»

Вазирлик тақдим этган баёнотда можаро янги босқичига чиқмасдан уни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги қайд этилган.

«Биз тинч аҳолининг, жумладан, болаларнинг ҳужум оқибатида ҳалок бўлишини қабул қилолмаймиз. Ҳужумлар ортидан минтақада кескинлик кучайиб бораётганидан чуқур хавотирдамиз», дейилади баёнотда.

Шунингдек, Ғазо секторига ҳужумни Миср, Қатар, Иордания ва Афғонистон қоралаган.

«Биз имкон қадар тезроқ тинчликка қайтиш бўйича консенсусга эришишга умид қиламиз», — деган Қоҳира расмийси. Ҳамаснинг Доҳадаги рахбари ҳолат юзасидан Миср разведкаси билан музокара олиб борган.

Қатар «халқаро ҳамжамият Исроилнинг тинч аҳолига, айниқса аёллар ва болаларга қарши такрорий ҳужумларини тўхтатиш учун зудлик билан ҳаракат қилиши зарурлиги» таъкидланган.

Иордания Ғазодаги «тажовузкорликни зудлик билан тўхтатишга» чақирган. «Толибон» Исроилнинг ҳужумларини қоралаб, фаластинликларни ўлдиришни зудлик билан тўхтатишга ва халқаро ҳамжамиятни Исроил режими жиноятларининг олдини олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирган.

Аввалроқ Исроил Ғазога авиазарбалар бергани намойиш қилинганди. Шунингдек, Исроил Ғазо билан чегарага қўшимча қўшинлар киритгани маълум бўлган.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди