Видео: Туркманистон президенти таътилни қандай ўтказмоқда?

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов таътилни қандай ўтказаётгани намойиш қилинди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, 4 августь куни давлат раҳбари ва унинг ўғли Керимгули билан «Аваза» шаҳри ва Каспий денгизи қирғоқлари бўйлаб велосипедда саёҳат қилган.

Сўнгра улар «Аваза» спорт мажмуасига ташриф буюрган, у ерда «Давлат раҳбари тренажёрлар ва спорт турлари бўйича жисмоний машқлар билан шуғулланган», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сердар Бердимуҳамедов ўғли билан Умра зиёратини амалга оширганди. Президент  Умра (кичик Ҳаж) маросимини адо этиш учун Саудия Арабистонига икки кунга борган. Бу унинг Туркманистон президенти лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий ташрифи бўлган. Уни отаси Гурбангули Бердимуҳамедов, парламент раиси, мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари ва муфтийлар кузатиб қўйган.

Фото: Марказий Осиё президентларидан кимлар Маккага борган?

Аввалроқ Қозоғистон президенти таътилга чиққани, Нурсултон Назарбоев эса Туркиядаги таътилдан қайтгани маълум қилинган.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди