Хитой Тайван атрофига 68 та самолёт ва 13 та кема юборди — видео
Хитой Тайван атрофига ҳарбий машқлар учун 68 та самолёт ва 13 та кема юборди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Маълум қилинишича, самолётлар Тайваннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасида парвоз қилмоқда. Бу маневрлар Хитой орол атрофида ўтказаётган кенг кўламли машқлар давомида амалга оширилган.
Уларнинг мақсади қўшинларнинг турли бўлинмалари ва турларининг биргаликдаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш, шунингдек шартли нишонларни йўқ қилишдир.
Шу билан бирга, жанговар отишмалар амалга оширилади. Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой орол атрофида маневр қилиш учун 68 та самолёт ва 13 та кема юборганини маълум қилган. Улардан баъзилари Тайван бўғозидаги «ўрта чизиқ»ни кесиб ўтган.
Америка ҳарбий қўмондонлиги вакиллари Тайван атрофида кескинлашувлар фонида хитойлик ҳамкасблари билан бир неча бор боғланишга уринган. Бироқ улар қўнғироқларга жавоб бермаяпти.
Аввалроқ Тайван Хитой машқларига жавобан самолёт ва кемалар юборганди. Шунингдек, Россия Хитойнинг Тайван яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ берганди.



