Хитой ва АҚШнинг ҳамкорликни тугатиши оқибати айтилди

Хитой ва АҚШ ўртасида ҳарбий масалалар ва иқлим ўзгариши бўйича мулоқотнинг тўхтатилиши дунё учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойнинг ҳарбий машғулотлари Конгрес вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига номутаносиб эканини айтган. Спикер ташрифига жавобан Хитойнинг АҚШ билан қатор соҳаларда ҳамкорликни тўхтатиш қарори масъулиятсизлик экани қайд этилган.

Блинкен мазкур чоралар сабабли Хитойни қоралаган. Хусусан, 4 августь куни Пекин орол атрофидаги сув ва ҳавода ҳарбий машғулотларни бошлаган, уларда 11 баллистик ракета учирилган. Улардан бештаси Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушган. Ҳолат юзасидан Токио дипломатик каналлар орқали огоҳлантириш юборган ва ҳарбий маневрларни тўхтатишни талаб қилган.

Ҳозирда АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Тайван атрофидаги вазият кескинлашгани сабабли хитойлик ҳамкасблари билан боғлана олмаяпти.

«Хитойлик ҳарбий раҳбарлар шу ҳафтада америкалик ҳамкасбларининг бир неча қўнғироқларига жавоб бермади», дейилади хабарда. Икки мамлакат бош штаблари бошлиқлари даражасидаги сўнгги мулоқот 7 июль куни бўлиб ўтган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма