Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео

Андижон шаҳрида яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда «Андижон ИИБ ҳафта ичида» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: YouTube / Ichki ishlar vazirligi

Маълум қилинишича, вилояти Ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада шаҳарда яшовчи аёл ўз хонадонида Избоскан ва Андижон шаҳридан бўлган икки аёлни шаҳвоний ниятларда фойдаланиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

У холис мижоздан олинган кимёвий ишлов берилган 600 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Андижон шаҳрида яшовчи К.Г. (аёл) ижарада яшовчи уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди