БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади

Ғазо сектори атрофида кескинликнинг кучайиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 август, душанба куни йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига Хавфсизлик кенгашидаги манба маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Қайд этилишича, Хавфсизлик кенгаши душанба куни Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилади. Учрашув БАА, Хитой, Франция, Ирландия ва Норвегия томонидан талаб қилинган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг «Исломий жиҳод» гуруҳига қарши операция бошлангани, унинг давомида 15 нафар жангари, жумладан, Ғазо секторининг шимолий қисмидаги дала қўмондонларидан бири йўқ қилингани ҳақида маълум қилганди.

Тиббий манбалар хабарига кўра, Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида 32 киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 6 нафар бола ҳамда 2 нафар аёл ҳам бор. Жароҳатланганлар 200 дан ортиқ одамни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Исроил Мудофаа вазири Бенни Ганц Ғазо секторидаги авиазарба нишони тинч аҳоли эмас, балки вазиятнинг ёмонлашишига масъул бўлганларга қаратилганини айтганди. Шунингдек, Исроил Ғазо билан чегарага қўшимча қўшинлар киритганди. Ҳамда Исроил ва Ғазога ўзаро ракеталар учирганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади