Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

«Ўзгидромет» хизмати 9–12 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, барча ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 40 даражадан паст бўлиши кутилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Ногирон бўлмаган «ногиронлар»: ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентлар абитуриентларга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, абитуриентлар томонидан «ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга SMS келмади?» деган мурожаатлар кўп бўлмоқда. Ҳозирда ҳогиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари текшириш учун юборилган ва тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Тест синовида иштирок этиш учун «абитуриент рухсатномаси»ни бериш эса 4 августдан бошланган.

Аянчли статистика кўрсаткичи яна биттага кўпайди: Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди.

Жиззах вилояти Бахмал туманида 2 август куни юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, соат 11:00 да 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 107-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

«Газ-53» юк машинаси Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Нокаутли ғалаба: Бектемир Мелиқўзиев рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.

АҚШнинг Техас штатида суперўрта вазндаги боксчилар Бектемир Мелиқўзиев ва босниялик Сладан Янянин ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

Бектемир Мелиқўзиев 10 раундга мўлжалланган жангнинг 3 раундида жанг тўхтатилди. Tехник нокаут қайд этилиб, Мелиқўзиев ҳисобига ғалаба ёзилди.

Бу ўзбекистонлик жангчининг профессионал боксдаги 10-ғалабаси бўлди. Мелиқўзиев жангларининг 8 тасини нокаут билан якунлаган.

Ўзбекистон эркаклар шахмат жамоаси мусобақа пешқадамини мағлубиятга учратди.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Арманистонни мағлуб этди.

Баҳсда Жавоҳир Синдоров ва Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди, Нодир Ёқуббоев ва Нодир Абдусатторов рақиблари билан дуранг ўйнади. Умумий ҳисоб 3:1 кўринишини олди. Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турнир жадвали пешқадамига айланиб олди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади.

Ғазо сектори атрофида кескинликнинг кучайиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 август, душанба куни йиғилиш ўтказади.

Фото: «Reuters»

Хавфсизлик кенгаши душанба куни Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилади. Учрашув БАА, Хитой, Франция, Ирландия ва Норвегия томонидан талаб қилинган.

Бу орада эса ҳудудда «ракеталар жанги» давом этмоқда. Ғазо секторидан Исроил томон ракеталар учирилаётгани акс этган видео эълон қилинди. Исроил армияси «Исломий жиҳод»нинг яна бир қўмондони Холид Мансур ва унинг бир қанча ёрдамчилари йўқ қилди.

Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди.

Эронда ижтимоий тармоқларда музқаймоқ рекламаси видеоси пайдо бўлганидан сўнг аёлларга реклама роликларида чиқиш, шунингдек, бунинг учун аёл образидан фойдаланишни тақиқлашга оид қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг Маданият вазирлиги Эроннинг санъат ва кино мактабларига йўллаган мактубида «ҳижоб ва иффат қоидалари» деб аталувчи қоидаларга кўра, рекламаларда аёлларнинг бўлишига энди рухсат берилмаслигини эълон қилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди