18:51 | 07.08.22 118

ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди

Ҳозирда маълумотлар тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентлар абитуриентларга мурожаат қилди. Бу ҳақда 7 август куни мутасаддининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Telegram / @radjabovs

Қайд этилишича, абитуриентлар томонидан «ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга SMS келмади?» деган мурожаатлар кўп бўлмоқда. Ҳозирда ҳогиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари текшириш учун юборилган ва тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда.

«Бу имтиёзни қайта текширишдан асосий мақсад ногиронлиги бўлмаган абитуриент ногиронлигим бор деб киритган бўлса ва у алоҳида квотада қатнашиб тавсия этилган тақдирда ҳам олий таълим муассасаси уни ўқишга қабул қилмайди. Шу сабабли уни қайта текшириш учун юборилган.

Тест синовларида иштирок этиш учун ногиронликни тасдиқлангани ёки тасдиқланмаганини алоқаси йўқ, ногиронлиги тасдиқланган абитуриентлар фақатгина танловда алоҳида квотада иштирок этади. Ногиронлиги бор абитуриентларнинг маълумотлари тасдиқланиб келгандан сўнг уларга SMS хабар юборилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Тест синовида иштирок этиш учун «абитуриент рухсатномаси»ни бериш эса 4 августдан бошланган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42