«Энг яхши чет тилларини ўргатиш мактаби» танлови финал босқичи бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги «Smart Assessment» тест марказида 3-5 август кунлари Президент мукофоти — «Энг яхши чет тилларини ўргатувчи мактаб» республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Фото: «Зиё форум» ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур танловда Ўзбекистоннинг 12 вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 70 нафар мактаб ўқувчиси (ҳар бир жамоада 5 нафардан) ва 14 нафар мураббий иштирок этган.

Ушбу босқичда иштирокчилар инглиз тили бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш учун умумжамоа ҳисобида беллашган. Натижалар Cambridge Assessment English (Буюк Британия) методологиясига мувофиқ Linguaskill тести ёрдамида баҳоланган.

«Танловнинг барча иштирокчилари ўқитувчилари билан биргаликда икки ҳафта давомида Буюк Британияга бориб, ўъзи ўрганаётган давлат билан танишиш, малакасини ошириш имкониятига эга бўлади», — дейди Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев.

Умуман олганда, танловнинг туман босқичида 8065 та мактаб иштирок этиб, жами ўқувчилар сони 40 325 нафарни ташкил этди. Инглиз тили фанидан жами 37 075 нафар, немис тили фанидан 1800 нафар, қолганлари эса француз тили фанидан иштирок этди.

Фото: «Зиё форум» ахборот хизмати

«Танловда туман ва вилоят босқичларида мактаб ўқувчилари уч тилда: инглиз, француз ва немис тилларида қатнашганини алоҳида таъкидламоқчиман. Инглиз тилида баҳслашаётган иштирокчилар финал босқичига йўл oлишди. Ҳар йили ўрганиладиган тиллар сони ортиб боради.

Олимпиадамизнинг умумий мукофот жамғармаси 54 миллиард сўмни ташкил этади. Фарзандларимиз рағбатлантирилиши, уларнинг билими алоҳида эътироф этилиши учун давлат томонидан шундай катта маблағ ажратилмоқда», — дейди Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори Санжар Обидов.

Таъкидланишича, финалчилар Тошкент шаҳрида маданий-маърифий ва кўнгилочар саёҳатлар ташкил этилган. Олимпиада иштирокчилари «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат музейида бўлган. Шунингдек, Сенат биносида сенаторлар билан иштирокчилар учрашуви ташкил этилган.

Фото: «Зиё форум» ахборот хизмати

Танлов натижалари 5-август куни эълон қилинган.

  • 1-ўрин (500 миллион сўм) — Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 97-мактаб жамоаси;
  • 2-ўрин (400 миллион сўм) — Бухоро шаҳрининг 40-мактаб жамоаси;
  • 3-ўрин (300 миллион сўм) — Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси.

«Фондимиз жамоаси мана шундай кенг кўламли ва масъулиятли танловни ташкил этишда ёрдам бераётганидан чин дилдан хурсандмиз ва фахрланамиз. Бундай тадбирлар мамлакатимизда ёшлар орасида илм-фанни оммалаштириш, билимли ёшларни рағъбатлантириш учун зарур. Кўриб турганимиздек, катта ресурслар ажратилган ва гап нафақат молия ҳақида, балки инсоний ресурслар ва инфратузилма ҳақида ҳам. Шунга қарамасдан, танловнинг соврин жамғъармасига ҳайрон бўлса арзийди.

Бу энг кучлиларни аниқлаш учун тўғри фильтрлар яратиш, шунингдек, уларни профессионал сифатида янада ривожлантириш бўйича улкан ташкилий ишдир. Ишончим комилки, ёшларимиз юксак марраларни забт этиб, ўз ақл-заковати, кашфиёти билан лол қолдиради. Биз бундан буён ҳам ёшларнинг ўртача баллини ошириш ишларида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз!», — дейди «Зиё форум» илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори Бобур Фарманов.

Танлов Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан «Зиё форум» илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди кўмагида ташкил этилган.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади