Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди

Эронда ижтимоий тармоқларда музқаймоқ рекламаси видеоси пайдо бўлганидан сўнг аёлларга реклама роликларида чиқиш, шунингдек, бунинг учун аёл образидан фойдаланишни тақиқлашга оид қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Iran International» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Қайд этилишича, мамлакатнинг Маданият вазирлиги Эроннинг санъат ва кино мактабларига йўллаган мактубида «ҳижоб ва иффат қоидалари» деб аталувчи қоидаларга кўра, рекламаларда аёлларнинг бўлишига энди рухсат берилмаслигини эълон қилган.

Тақиққа эронлик аёлнинг машинада кетаётгани, кейин эса музқаймоқ еётгани тасвирланган реклама сабаб бўлган. Келтирилишича, худди шу музқаймоқ бренди аввалқароқ ҳам ҳижобли аёлни музқаймоқ билан боғлаган яна бир реклама ролигини ҳам чиқарган.

Эрон томони, ўз навбатида, бу видеоларни «жамоат одоб-ахлоқига зид» ва «аёллар қадриятларини камситувчи» деб ҳисоблаган.

Аввалроқ Эронда аёлларга оид янги чекловлар жорий қилинганди. Маълум қилинишича, янги чекловга кўра, аёлларга камера қаршисида пицца ёки сендвич ейиш, қизил рангдаги ичимликлар ичиш, шунингдек, чарм қўлқоп кийиш тақиқланган. Шунингдек, одамларни уй шароитида тасвирга олиш ҳамда эркакнинг аёлга чой қуйгани тасвирланган саҳналарни кўрсатиш ҳам ман қилинганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди