Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Бахмал туманида 2 август куни юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, соат 11:00 да 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 107-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Газ-53» юк машинаси Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 14 май куни юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилганди. Оқибатда машина йўл четида тўхтаб турган «Lacetti-2», «Lacetti» ва «Cobalt» русумли машиналарга бориб урилган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди