«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши, модернизация ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухородаги қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишди. Дастлаб, Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасининг реконструкция қилиш ишлари ҳолати жойида ўрганилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда майдончада қуйиш-тўкиш эстакадасинининг металл конструкциялари, очиқ насос станциясининг монтаж ишлари бўйича кўрсатмалар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси топшириғи асосида айни пайтда заводда умумий майдони 15,75 гектарни ташкил қилувчи қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда ва фойдаланилмаётган сиғимлар демонтаж қилиниб, технологик қувурлар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, майдонда сиғимлар парки, объект инфратузилмаси, кўпикли ёнғин ўчириш тизимининг қурилиш, қайта тиклаш, темир йўл рельсларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Aйтиш жоизки, ишларнинг катта қисмини завод мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: қуйиш-тўкиш эстакадаси хом-ашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотларни жўнатиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, бу ерда цистерна ва автоцистерналардан қуйиш-тўкиш бўйича ишлар амалга оширилиши мумкин.

Бугунги кунга келиб, заводда сиғимлар паркини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш фаол босқичга кирди. Ишларнинг бориши билан боғлиқ муаммоли масалалар муҳокамасига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилиб, унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси томонидан объектларни ўз вақтида топширишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси ташаббуси билан, мазкур лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида 250 дан ортиқ нефть ва газ соҳаси мутахассислари жалб этилган ҳолда тезкор штаб тузилди. Барча ишлар хавфсизлик қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июлдаги 158-сонли баённомаси топшириғини бажариш мақсадида Бошқарув раиси истеъмолчиларни сифатли маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, зарур захираларни шакллантириш бўйича вазифалар берди.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида синтетик GTL нафтасини автомобиль бензини ишлаб чиқаришга жалб этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июль ойларида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жами 900 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланиб, белгиланган режа 103,2 фоизга бажарилди. Натижада, қайд этилган даврда 542,8 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 108,8 фоизга, шунингдек 153,4 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 109,2 фоизга бажарилди.

Энг эътиборлиси шундаки, республика Товар хом ашё биржаси савдолари натижалари билан жорий январь-июль ойларида республика истеъмолчиларига сотилган жами автобензиннинг 70-80 фоизи ва дизель ёнилғисининг 40-50 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келганлигини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан углеводород хом ашёсини қайта ишлашда «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилаётган GTL нафта хомашёсини қайта ишлашга жалб қилиш орқали автобензин ишлаб чиқариш миқдорларини оширишга эришилмоқда.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди