Қаршида сувдан ўлик ҳолда топилган йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилинди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 14 июль куни 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилди.

Фото: Telegram / @qitmirmuxbir

Бошқарма маълумотига қараганда, марҳум спортчи сифатида бирон бир спорт туридан терма жамоа аъзоси ёки мавжуд спорт федерацияларининг спортчилар руйхатида турмайди. Шунингдек, у спортчи тоифаси ва натижаларига эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, Марҳумнинг акаси Дилшод Каримовга кўра, укаси ўлдириб кетилган бўлиши мумкин. Йигитнинг жасади Қарши магистрал каналидан акаси томонидан топилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида спорт устаси Элбек Раҳимов ўз уйида ўлдириб кетилгани хабар қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди