15:11 | 07.08.22 195

Россияда олти ойда маст хорижлик ҳайдовчилар иштирокидаги ЙТҲлар сони ортди

Ҳодисаларнинг учдан икки қисми Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган

Россияда маст хорижлик ҳайдовчилар иштирокидаги ЙТҲлар сони 2022 йилнинг олти ойида 4,4 фоизга, уларда ҳалок бўлганлар сони эса 10 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий марказининг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги ҳисоботига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «5koleso»

Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб, биринчи ярим йиллик давомида Россияда ҳайдовчилар — хорижий давлатлар фуқаролари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик сабабли 2382 та ЙТҲ содир бўлган, уларда 207 (4,3 фоиз) киши ҳалок бўлган, 3127 (5,1 фози) киши жароҳатланган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли тўртдан уч қисми Озарбайжон фуқаролари (72,9 фоиз), учдан икки қисмидан кўпроғи Ўзбекистон фуқаролари (68,9 фоиз), учдан икки қисмидан сал камроғи Арманистон (62,9 фоиз) фуқаролари ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Россияда хорижлик ҳайдовчилар орасида кўпинча Ўзбекистон фуқаролари йўл-транспорт ҳодисаларига дуч келиши хабар берилганди.