Туркияда 7 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак ушланди

Туркияда 2015 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Global look Press»

Маълум қилинишича, эркак Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири давомида ушланган.

У Жиноят кодексининг 155-моддаси 1-қисми (Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик), 156-моддаси 3-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 159-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244/1-моддаси 3-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 244/2-моддаси 1-қисмида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан Ромитан тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.

Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Ромитан тумани «Хоса» маҳалласида рўйхатда туриб яшаган Э.Ҳ. Туркия ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланиб, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ушланган ҳамда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланиб тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Аввалроқ Қозоғистонда 11 июнь куни 20 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланганди. Шунингдек, Россиянинг Ленинград вилояти Киров туманида 25 май куни 12 йилдан буён федерал қидирувдаги 43 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. 

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди