Бош прокуратура Фарғонада дарахтлар кесиб ташланаётгани билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

Бош прокуратура Фарғонада дарахтлар кесиб ташланаётгани билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди. Бу ҳақда прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Кадр: Telegram

Унинг сўзларига кўра, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида дарахтлар кесиб ташланаётганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 80 дан ортиқ дарахт ноқонуний кесилгани аниқланганди. Telegram’даги «Ekologuz» каналининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг матбуот котиби Бунёд Абдуллаевга таяниб ёзишича, Кушербаев видеоси билан бўлишга ҳолат бундан бир ой олдин содир бўлган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат «Қирғкетмон» МФЙда туман «Электр тармоқлари» ходимлари томонидан амалга оширилган ва 48 тўп қарағай, 9 туп шумтол, 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар ноқонуний равишда остидан кесиб юборилган.

Бошқарма ходимлари томонидан манзарали дарахтларни ноқонуний равишда остидан кесилиши натижасида 856,5 миллион сўм миқдорида табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланган ва тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддасига (материалларни прокурорга топшириш) асосан қонуний чора кўриш мақсадида вилоят прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео