iPhone яна бир мамлакатда ишлаб чиқарилади

Apple эндиликда смартфонлар ишлаб чиқаришни Ҳиндистонда ҳам йўлга қўяди. Бу ҳақда «9To5Mac» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Компаниянинг асосий ҳамкори «Foxconn» Хитойдан ташқарида, масалан, Бразилия ва Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқариш линияларига эга. Хитой iPhone’ни глобал етказиб беришда муҳим бўлиб қолган. Бироқ бу сафар Apple iPhone 14’ни Ҳиндистон ва Хитойда бир вақтда ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Агар маълумот расман тасдиқланса, бу биринчи ҳолат бўлади.

Маълумот ишончли таҳлилчи Минг-Чи Куо томонидан эълон қилинган. У янги iPhone 14 моделларидан камида биттаси Ҳиндистонда Хитой билан бир вақтда ишлаб чиқарилишини айтган. Янги iPhone Хитойдан ташқарида ишлаб чиқаришни бошлаш учун одатда бир неча ой вақт кетади. Мисол учун, «Foxconn» 2022 йилнинг апрель ойида Ҳиндистонда iPhone 13’ни йиғишни бошлаган, бир неча ҳафтадан сўнг эса Бразилияда ишлаб чиқариш бошланган.

Куонинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда iPhone 14 ишлаб чиқариш қуввати қисқа муддатда Хитойдаги ишлаб чиқариш муаммолари сабаб бўлган бўшлиқни тўлдириш учун етарли бўлмайди. Бироқ бу бошқа жойларда ҳам iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда «Apple учун асосий босқич» бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ iPhone 14’нинг камера блоки намойиш қилинганди. Шунингдек, iPhone 14 Pro Max дизайни маълум бўлганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео