Нишон ҳокими ўринбосари хизмат машинасида 49 ёшли фуқарони уриб юборди

Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Қарши тумани ИИБ раҳбарининг Қашқадарё ИИБ бошлиғига йўллаган ахборотида айтилган, деб хабар беради «Nasaf News».

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжатда келтирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 30 июль куни соат тунги 23:50 да содир бўлган. Шу куни соат 23:50 ларда «Янги Нишон» МФЙда яшовчи Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ўзининг бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомашинасини Қарши шаҳар Катта ҳалқа йўли бўйлаб Чироқчи тумани томон кетаётган вақтида фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи вафот этган.

Фото: Telegram

Нашрнинг Нишон тумани ҳокимлигидаги манбасига кўра, йўловчи маст ҳолатда бўлган, тўйдан жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб йўлга чиққан. Шунингдек, «NasafNews» воқеа юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов билан боғланганида, у воқеани рад этмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Бўри Файзиев автоҳалокатга учраганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди