Нишон ҳокими ўринбосари хизмат машинасида одам уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳам мазкур воқеа юзасидан маълумот берди. Унда қайд этилишича, ўринбосар пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Шунингдек, пиёданинг вафот этгани ҳам тасдиқланган.

Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди