Ўзбекистонда 2023 йилдан масофадан маълумот узатувчи сув ҳисоблагичлар ўрнатилади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 4-в кичик бандига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, қарор билан тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида сув ҳисоблагичларини ўрнатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (1,2 миллион сўм) солиқ имтиёзлари берилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариш тўғрисида»ги қонунни қабул қилганди. Ҳужжат муҳокамаси чоғида депутат Расул Кушербаев сув ҳисоблагичлари кимнинг ҳисобидан ўрнатилиши — истеъмолчими ёки корхонами, деган саволни берган эди. Ҳозирда сув ҳисоблагичларини харид қилиш, ўрнатиш, давлат кўригидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш истеъмолчилар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

«Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси ўшанда ҳозирда газ ва электр ҳисоблагичлари ҳақиқатан ҳам таъминотчи корхоналар, сув ҳисоблагичлари эса истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилаётганини айтганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади