Ўзбекистонда ички ишлар органларига яна бир ваколат берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олишга ўқитиш тадбиркорлик субъектларига берилган бўлиб, уларга тегишли лицензиялар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилиши белгиланган.

Аммо йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига юклатилган бўлиб, натижада бундай тартиб турли номувофиқликларни келтириб чиқармоқда. «Яъни лицензия берувчи ва уни ижросини назорат қилувчи органлар бошқа-бошқа органлар бўлмоқда. Бу эса ҳайдовчилар тайёрлаш тизимини яхлит ҳолда назорат қилишга салбий таъсир кўрсатяпти», — дейилади хабарда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эндиликда ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим субъектлари ва имтиҳон марказларига бу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг Ички ишлар вазирлиги томонидан берилиши белгиланмоқда.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим субъектларига лицензия бериш ва уларни фаолиятини назорат қилиш ягона давлат органи — ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ваколатига ўтказиш орқали таълим сифатини оширилишига ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хафсизлигини таъминланишига эришилади.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 2 январь куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи мамлакатда биринчи бўлиб TИM тадбиркорлик субъектига берилган. Ташкилот эса 2 январь куни лицензия олиб, 3 январь куни янги замонавий ўқув полигонидан фойдаланишни бошлаган.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади