Ўзбекистонда маҳаллаларда ташкил этиладиган микромарказларга солиқ имтиёзлари берилади

Ўзбекистондаги маҳаллаларда ташкил этиладиган микромарказлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бу ҳақда «Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида келтирилган.

Фото: «UzReport»

Унга кўра, маҳаллаларда ташкил этилган юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик, чорвачилик
микромарказлари фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга микромарказлар объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Ушбу имтиёзлар давлат солиқ хизмати органларининг “E-imtiyoz” ахборот тизимига қуйидаги ID-рақамлари билан киритилган:

  • мол-мулк солиғи – ID-04042;
  • ер солиғи – ID-104043.

Қарорда белгиланишича, микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер участкалари қуйидаги шартлар асосида тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади:

  • ўз маблағлари ҳисобидан давлат мулки объектини реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш;
  • давлат мулки объекти ва ер участкасида тасдиқланган намунага мувофиқ микромарказ ташкил этиш ҳамда ижара муддати мобайнида белгиланган фаолиятни амалга ошириш;
  • ташкил этилган микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш.

Аввалроқ Ўзбекистонда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга кафиллик ва субсидия ажратилиши тўғрисида хабар берилганди. «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди