«Ўзбекнефтгаз»: Бир гуруҳ мутахассислар «Ernst & Young» Бизнес академиясида малака оширди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, жорий йилнинг 18-26 июль кунлари акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ мутахассислари Олмаота шаҳридаги «Ernst & Young» Бизнес академияси томонидан ташкил этилган «Нефть ва газ компаниясида рискларни бошқариш» мавзусидаги малака ошириш курсларида иштирок этишди.

Ушбу таълим дастури ўз ичига корпоратив бошқарув, рискларни бошқариш, ички назорат, компьютерни моделлаштириш ва инвестиция лойиҳалари рискларини баҳолаш, шунингдек, ички аудит каби асосий йўналишларни қамраб олган.

Дастур доирасида иштирокчилар компаниянинг корпоратив бошқаруви ва рискларни бошқаришда ҳар бир ходимнинг ваколатлари ва мажбуриятлари, компанияда хавф маданиятини шакллантириш тамойиллари асосида рақобат муҳитида муваффақиятли бизнесни яратиш учун самарали ички назоратни яратиш алгоритми билан батафсил таништирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар компаниядаги рискларни бошқариш жараёни, рискларни аниқлаш ва баҳолаш воситалари ва усулларини, рисклар тўғрисида ҳисоботларни яратишни ва реал мисоллар асосида инвестицион лойиҳанинг рискларини аниқлашни ўрганиш имкониятига эга бўлишди.

Дастур якунида иштирокчиларга «Ernst & Young» Бизнес академиянинг халқаро стандартдаги сертификатлари топширилди.

Маълумот учун: «Ernst & Young» Бизнес академияси 25 йилдан ортиқ вақт давомида мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича МДҲ мамлакатларида консалтинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида турли соҳалардаги етакчи компанияларнинг 150 мингдан ортиқ мутахассислари Академияда тайёрланган.

Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди