«Қўйлиқ»да 13 ёшли болани болта билан урган эркакка ҳукм ўқилди — видео

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 13 ёшли бола билан жанжаллашиб, уни болта билан урган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 12 январь Р. исмли фуқаро «Қўйлиқ» бозорининг пиёз сотиладиган қаторда онаси ва синглиси билан фуқаро М. ҳамда унинг 13 ёшли Ҳасан-Ҳусан укалари билан жанжалашиб қолган.

Шундан кейин Р. ўзи савдо қиладиган «Зил» юк машинасидан болта олиб, Ҳасаннинг бош қисмига бир маротаба урган. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб жабрланувчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳусаннинг сўзларига кўра, айбланувчининг синглиси ака-уканинг савдосига халақит бериб келган, мижозларга уларнинг пиёзларини ёмонлаган ва жанжал қилган. Жабланувчининг онаси айтишича, Ҳасан 30 кун шифохонада ётиб чиққа, ҳозирга қадар ҳеч нарсани билмайди, бош суяги синган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида айбланувчига нисбатан ҳукм ўқилди. Унга кўра, фуқаро Р. Жиноят кодексининг 25- (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ҳамда 97-моддалари (қасддан одам ўлдириш) билан 2-қисми «в, л» бандлари билан айбли деб топилди ва унга 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Аввалроқ Навоийда ухлаб ётган эрини болта билан 14 марта чопиб ўлдирган аёл 16 йилга қамалгани, Фарғонада эркак хотинини уй ишлари масаласида тортишиб, болта билан уриб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади