Россия ҳарбийлари Ўзбекистонга жанговар итлар олиб келди — фото
Россия ҳарбийлари Ўзбекистонда Халқаро армия ўйинлари — 2022 доирасида кинологлар мусобақаси учун жанговар итларни олиб келди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумот берди.

Мусобақа Тошкент шаҳри яқинидаги Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида бўлиб ўтади. Унда Жазоир, Беларусь, Россия ва Ўзбекистон киноологларидан иборат аёллар ва эркаклар жамоалари иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида рус ҳарбийлари итлар билан «Ёт», «Ёнимда», «Ёнимга кел», «Олиб кел», «Кутиб туринг» буйруқларини, шунингдек, «Итоаткорлик» босқичи машқларини, улоқтиришни ишлаб чиққан.
«Ҳар бир тўғри бажарилган машғулот учун кинолог итни совға ва тўп ўйини билан тақдирлади», дейди Россия Мудофаа вазирлиги.
Маълмот учун, Россия томонидан ташкил этиладиган халқаро армия ўйинлари «АрМИ-2022» 12 та давлатда, жумладан Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Тадбирлар 13-27 августь кунлари, жами 12 давлатда, жумладан, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Арманистонда ўтказилади.